Ана холос: “Манчестер Юнайтед”да бойкот уюштиришмоқчи
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳужумчи Мэйсон Гринвудга нисбатан ички текширувни якунлаганини, бироқ ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини билдирди.
Маълумки, Мэйсон 2022 йилнинг бошида зўравонлик ва тажовузда айбланган, клуб уни жамоадан четлатган эди. Бир йилдан кейин 21 ёшли футболчидан барча олиб ташланди. Лекин клуб ички текширув ўтказишга қарор қилди.
The Athletic нашрининг хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед”нинг айрим ходимлари Гринвуднинг жамоага қайтарилишини истамаяпти.
Агар ўйинчи таркибга қайтса, ходимларнинг бир гуруҳи бойкот эълон қилишни режалаштирмоқда. Айрим ишчилар эса, ишдан кетишини таъкидламоқда.
Фикрлар