Ана холос! Марадона қасддан ўлдирилган бўлиши мумкин

Аргентинада жаҳон футболи афсонаси Диего Марадонанинг ҳаётини сақлаб қолишга уринган саккиз шифокор устидан суд бошланади.

Deutsche Welle хабарига кўра, уларнинг барчаси билвосита қасддан қотиллик қилишда гумонланмоқда.

Хабарингиз бор, Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган эди.

Ўлимидан уч ҳафта олдин афсонавий футболчи камқонлик ва сувсизланиш белгилари билан Буэнос-Айресдаги клиникага ётқизилган. У ерда жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, шифохонадан чиқарилган.

Кейинчалик ўлим сабаби ўткир юрак етишмовчилиги эканлиги маълум бўлди.

Эксперт комиссияси эса аргентиналик футбол юлдузига миядаги субдурал гематомани олиб ташлаш бўйича ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин тегишли ёрдам кўрсатилмаганини аниқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!