Ана холос! Мбаппе АПЛ клубига ўтишга рози бўлди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Челси"га ўтишга рози бўлди. "Sport" нашри хабарига кўра, франциялик футболчи "Стемфорд Бриж"га фақат бир йиллик ижара эвазига ўтишга рози бўлган. Шундан сўнг футболчи эркин агент сифатида "Реал"га ўтмоқчи.

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси тугашига бир йил қолди, Килиан яқинда уни узайтиришдан бош тортди. Парижликлар ҳужумчидан қутулиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча бу уринишлар натижа берганича йўқ.

Аввалроқ "Ливерпуль" ҳам Мбаппега қизиқиш билдирган, бироқ Юрген Клопп жамоаси шартнома шартларини билиши биланоқ курашни тарк этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!