Ана холос: Мбаппе бир суратни 100 баравар қимматига сотиб олди
Килиан Мбаппе кимошди савдосида Пеленинг суратини сотиб олиш учун 520000 минг евро тўлади.
RMC Sport нашрининг хабар беришича, ПСЖнинг бошқа футболчилар билан бирга хайрия аукционида қатнашган 25 ёшли ҳужумчи бразилиялик Пеленинг суратини сотиб олишга қарор қилган.
Суратнинг бошланғич нархи 5 минг евро қилиб белгиланган. Кимошди савдосида бу суратнинг нархи 300 минг еврога кўтарилганидан кейин фақат икки даъвогар – Килиан Мбаппе ва Аграф Ҳакими курашни давом эттирди.
Натижада футбол қиролининг сурати таклифни 520000 еврога кўтарган Килиан Мбаппега насиб қилди.
Аукционда жами 2,7 миллион евро миқдоридаги маблағ тўпланди ва энди бу пуллар хайрия ишларига сарфланади.
Фикрлар