Ана холос! Мбаппе ПСЖдан ўзини трансферга қўйишни сўрамоқда
Ads

ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппе мавсумлар оралиғида жамоадан кетмоқчи.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли франциялик футболчи клуб раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишни сўраган. Маълумотларга қараганда у “Реал”га ўтмоқчи.

Қайд этиш лозимки, Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 200 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Мбаппе якунланган мавсум ПСЖ сафида жами 43та ўйинда майдонга тушди ва 39та гол ҳамда 17та голли узатмага муаллифлик қилди.