Ана холос! Месси "Ал-Ҳилол" билан шартнома имзоламаса, катта жарима тўлайди
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг отаси ва агенти ҳисобланган Хорхе кеча "Барселона" президенти Жоан Лапорта билан учрашди.
Учрашувда у ўғлининг Каталония клубига қайтишни хоҳлаётганини айтди. Бироқ журналист Руди Галетти эса ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Месси яқин уч кун ичида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби билан шартнома имзоланиши кутилаётгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, юлдуз футболчининг отаси ва агенти аллақачон йилига 500 миллион доллар маош оладиган шартноманинг барча шартларини келишиб олишган. Уни якунлаш учун эса Леонинг имзоси етишмаяпти холос.
Келишилган тафсилотлар ҳужжатлаштирилган. Унга кўра, агар Месси фикридан қайтса ва “Ал-Ҳилол” билан шартнома имзоламаса, 3 миллион доллар жарима тўлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг ПСЖ билан шартномаси шу ой ўзи якунига етади ва у янги клубига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтади.
Фикрлар