Ана холос! Месси

"Барселона" сардори Лионель Мессининг отаси ва агенти ҳисобланган Хорхе Месси клуб президенти Жоан Лапорта билан ўғлининг янги шартномаси бўйича музокаралар ўтказди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, 33 ёшли аргентиналик футболчи дастлабки йил учун икки баробар кам маош олган ҳолда янги шартнома имзолашга тайёр. Аммо шартнома муддати 10 йилга мўлжалланган бўлади.

Месси келишувдаги биринчи 2 йилни "Барса"да ўтказади ва кейин МЛСга йўл олади. У ердан қайтгач эса клуб спорт департаментида фаолият юритади.

Мессининг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади. Унга ПСЖ ва “Манчестер Сити” клубларидан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар