Ана холос! Месси

Кеча “Барселона” етакчиси Лионель Месси “Наполи”га қарши ўйинда рақиб ҳимоячиси Калиду Кулибалидан оёқларига кучли зарба қабул қилиб олган эди.

Бундан бироз аввал чоп этилган хабарда каталонияликлар унинг жароҳати жиддий эмаслигига умид қилишаётгани ва унинг “Бавария”га қарши баҳсда иштирок эта олишига ишонаётганлиги ҳақида маълум қилинганди.

Аммо Diario Sport нашрининг ёзишича, 33 ёшли аргентиналик футболчи ЕЧЛ чорак финалида жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин. Боиси, Леонинг 14 август куни бўладиган беллашувгача тиклана олмаслик эҳтимоли ҳам мавжуд.

Месси бу мавсум “Барселона” сафида жами 43 та ўйинда майдонга тушди ва 31 та гол ҳамда 27 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)