Ана холос! Месси Погбани “Барселона”да кўрмоқчи
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши кутилаётган Паулиньонинг ўрнига муносиб номзод топиб қўйди.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи бразилиялик хавбекнинг ўрнида "Камп Ноу"да "Манчестер Юнайтед" аъзоси Поль Погбани кўрмоқчи. Мессининг сўзларига кўра айнан Погба каталонияликларнинг ўйин услубига мос келади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Паулиньо борасида 50 млн евролик таклиф олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.