Ана холос: Муҳаммад Салоҳ топ-ўйинчи эмас!

“Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси Пол Инс жамоанинг ҳозирги тўпурари Муҳаммад Салоҳни топ-ўйинчилар қаторига қўшмаслигини таъкидлади.

- Муҳаммад Салоҳ топ даражадаги тўпурар. Бунга қўшиламан. Статистикаси шундан далолат беради.

Лекин техник маҳорат ва унинг таркибий қисмлари бўйича Салоҳ топ-ўйинчи, деб бўлмайди. Мен тўпни рақиб жамоа майдончасига етказиб беришда у яхши ўйнай олмаслигини назарда тутяпман.

Гол уриш борасида эса, Муҳаммад жаҳон даражасидаги тўпурар, - деди Пол Инс.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда барча турнирларда 35 маротаба майдонга тушиб, 23 та гол ва 13 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Узимдааа Мендааа
13/04/2024 21:13
Тугри айтибди мен хам шундай хисоблайман