Ана холос! “Насаф”нинг 4 футболчиси мажбуран “Бунёдкор”га ўтадими?
SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг телеграм каналида “Насаф”нинг бир нечта футблчиси “Бунёдкор”га ўтиши мумкинлиги ҳақида пост қолдирди:
"Насаф"га 4 футболчисини "Бунёдкор"қўйиб юбориш шарти билан келаси мавсумда клубнинг сметаси катталаштириш ваъда қилинган эмуш.
Норбой муаллим бу маълумотни тасдиқлади. Айнан шу трансферга анча аввал шаъма қилган эдим. Бу рост бўлиб чиқяпти. Тўғриси хомий ким эканлигини хамма тушуниб бўлди менимча.
Анча аввал Ҳусаин Норчаевни хомийлар босим эвазига "қалдирғочлар" сафига ўтказмоқчи бўлган, аммо буни имкони бўлмаган эди.
Қисқаси, "аждарлар"нинг янги мавсумга режа туза олмаётгани ҳам тўлиқ шу вазият билан боғлиқ.Менимча бу спорт принципларини бузиш эмас, юзига тупуришдек гап. Вазиятни ўрганишда давом этяпмиз. Тез орада Sports.uz да ўқийсиз!
Иккисини бирдек кўриш керак...”- деб ёзади сайтимиз журналисти.
Анча аввалроқ, у ўз телеграм каналида “аждарлар”нинг бир йўла бир нечта футболчиси “Бунёдкор”га қўшилиши ҳақида хабар берган эди.
Фикрлар