“Ана холос”! “Обод” футболчиси хорижга йўл олди (фото)
Ads

 

Тошкентнинг “Обод” клуби футболчиси Қирғизистон чемпионатига йўл олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Сўнгги икки мавсумни “Обод” жамоасида ўтказган, клубни олий лигага чиқишида катта ҳисса қўшган, 2015 йил Ўзбекистон биринчилиги баҳслари тўпурари бўлган Алишер Азизов фаолиятини яқин хорижда давом эттиради.

Ҳужумчи куни кеча Қирғизистоннинг “Дордой” жамоаси билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Энди шу тариқа, Алишер Азизов Қирғизистон чемпионатида тўп тепадиган бўлди.