Ана холос! Одриосола бор-йўғи 7 та ўйинда икки мамлакат чемпиони бўлди

Трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли бўлган Альваро Одриосола ижара асосида “Бавария” таркибида ўйнаб, Германия чемпионлигини қўлга киритган эди.

24 ёшли футболчи мюнхенликлар таркибида уч марта майдонга тушганига қарамай, чемпионлар сафида олтин медаль била тақдирланганди.

Энди омадли футболчи Испания чемпионлигига ҳам сазовор бўлди. У Бундеслигага кўчиб ўтгунга қадар “Реал” таркибида Ла Лигада тўрт маротаба майдонга тушган.

Шу тариқа, Ла Лига ва Бундеслигада жами еттита ўйин ўтказган футболчи икки мамлакат чемпионлигига сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!