Ана холос! ЎФА келишилган ўйинларда иштирок этган ҳакам ва футболчини умрбод футболдан четлатди!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Андижон SGS” клуби футболчилари ҳамда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Лочин Долимовнинг келишилган ўйинларда иштирок этганлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайтида маълум қилинди.

"Ўзбекистон Про лигасида ҳакамлик қилиб келган Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Л.Долимов ўзининг таниши орқали хориждаги А. исмли шахс билан Телеграм мессенжерида алоқа ўрнатиб, келишилган ўйинларни ташкил этишга уринган. Шунингдек, Л.Долимов “Андижон SGS клубининг футболчилари Шахбозбек Жумабоев, Дилмурод Абдукаххаров ва Жавоҳир Қиличев билан тил бириктирган ҳолда 2023 йил 25 май куни Про лига доирасидаги “Навбаҳор Фарм” ва “Андижон SGS” ўртасидаги учрашувнинг нажижасига таъсир ўтказиб, учинчи шахслар ёрдамида букмекерлик конторалари орқали пул тикиб, моддий манфаат кўрганлар.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Л.Долимовни ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларини бузгани учун айбдор деб топди. Унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси қўлланилди.

Шунингдек, “Андижон SGS” клуби футболчиси Ш.Жумабоев ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига асосан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланди.

Юқоридагилар билан бирга, футболчилар Д.Абдукаххоров ҳамда Ж.Қиличев ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига кўра айбдор деб топилиб, Д.Абдуқаххоровга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 2 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси; Ж.Қиличевга нисбатан эса футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 1 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ФИФА, ОФК, “Спортрадар” ва бошқа тегишли ташкилотлар билан билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
25/08/2023 03:03
Катта ўўйинларни хам ушаглар.
&
chorvoq
24/08/2023 19:23
Катта нахангларни хам ушланглар, майда чуйдаларни ушлайвермай
ишбобоев жума
24/08/2023 19:18
Эссиз хакамлиик,эссиз,эссиз???!