“Ана холос”! Ўзбекистон ФИФАнинг янги рейтингида 14 поғона пастлаб кетди
Ads

ФИФА ноябрь ойи учун терма жамоалар рейтингини тақдим этди.

Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу гал анча пастга шўнғиб кетди. Ўтган ой 48-ўринни банд этган вакилларимиз ноябрда 14 поғона пастлаб кетишди. Яъни, ФИФАнинг янги рейтингида Самвел Бабаян жамоаси 62-ўринга тушиб қолишган.

Бу натижа Осиёда 6-жамоага айланди.

Биздан олдин Осиё қитъасида қуйидаги термалар ўрин олишган.

30-ўрин. Эрон

37-ўрин. Жанубий Корея

45-ўрин. Япония

48-ўрин. Австралия

56-ўрин. Саудия Арабистони

62-ўрин Ўзбекистон

Рейтингни Аргентина бошқариб бормоқда. Иккинчи поғонага Бразилия кўтарилиб олган бўлса, кучли учликни Германия якунлаб берган.

ФИФА рейтингининг тўлиқ қисмини қуйидаги ҳаволада кўришингиз мумкин.