Ана холос! Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига "Бунёдкор"нинг яна бир футболчиси жалб этилди

Биласиз, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда олимпия терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда.

Миллий терма жамоамиз 10 октябрь куни ўз майдонида Яман билан баҳс юритади. Олимпия терма жамоамиз эса бугун Жанубий Кореяга йўл олади ва у ерда олимпиячиларимиз кореялик тенгқурлари билан баҳс олиб боришади.

Миллий терма жамоамизнинг кечаги машғулоти ҳам “Жар” стадионида кечди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ҳозиргача олимпия терма жамоа сафида шуғулланаётган Санжар Қодирқулов кечадан миллий терма жамоага қўшилди. Ўз навбатида миллий терма жамоа йиғинга жалб этилган Остон Ўрунов ҳамда Жасурбек Яхшибоев олимпия терма жамоа ихтиёрига бориб қўшилишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
08/10/2019 13:30
шу мураббийлар антиқа қарор билан доим мухлислани ғашига тегиб келган
&
Surxon turon
08/10/2019 11:48
Буёғи енди Абрамовди иши фақат ва фақат омад тилаймиз
Мухтар Худайкулов
09/10/2019 13:08
Мен бу ёш футболчиларни яхши билмайман, шунинг учун бир нарса дейишим қийин. аммо таваккалчилик қилиш мутлақо мумкин эмаслигини бош тренер билармикин?
&
ахмад49
08/10/2019 19:45
АНа холос эмас,Абрамов кимни хохласа ушани олади,сизларга натижа булса булдида.