Ана холос! Ўзбекистонлик боксчи чемпионлик унвонидан маҳрум бўлди ва 3 йилга дисквалификация қилинди

  • 19 октябрь, 2022, 20:10
  • 0
  • Бокс

22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган ўзбекистонлик боксчи Хуршидбек Расулжоновнинг допинг-синамасида тақиқланган модда аниқланганлиги сабабли, у 3 йил муддатга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Антидопинг агентлиги маълум қилди.

"Допинг-синама спортчидан Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида (ASBC Asian U22 Boxing Championships) Осиё чемпионати давомида олинган.

Х.Расулжонов ушбу мусобақада 60 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлганди. Шундай қилиб, спортчи 2022 йил Осиё чемпиони унвонидан маҳрум қилинди", - дейилади агентлик хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!