Ана холос! Ўзбекистонлик оғир атлетикачи 4 йилга мусобақалардан четлаштирилди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ комиссияси оғир атлетикачи Мафтуна Исмоиловани дивквалификация қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ комиссиясининг қарорига кўра, спортчи Мафтуна Исмоиловадан (спорт тури - оғир атлетика) 2021 йил ноябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасидан тақиқланган "OXANDROLONE" ва "STANOZOLOL" моддалари топилган.

Шу боис, Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 2021 йил 23 декабрдан бошлаб, 2025 йил 22 декабрга қадар 4 йил муддатга дисквалификация қилинди",-дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!