Ана холос! Ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги боксчи ҳамда Майк Тайсон ўртасида хайрия жанги ташкил қилинадими?
Россия бокс федерацияси раҳбари Умар Кремлёв Майк Тайсон ва Олег Маскаев ўртасидаги хайрия жангини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
"Мен хайрия ва болаларга ёрдам бериш учун ушбу ишни мамнуният билан амалга ошираман. Aгар, тушган маблағ шу тарзда сарф қилинса, биз ушбу жангни ташкил қилишга тайёрмиз. Бу ёш авлод манфаати учун фахрийлар жанги бўлар эди. Мен ушбу ғояни маъқуллайман ва уни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрман”,-деди Кремлёв.
51 ёшли Маскаев “СЭ”га берган интервьюсида рингга қайтишга тайёрлигини айтган эди. Ўз ўрнида 53 ёшли Майк Тайсон ҳам бир нечта кўргазма жангларини ўтказиш ниятини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз. Олег Маскаев асли Қозоғистонда туғилган бўлсада, Ўзбекистонда харбий хизматни ўташ асносида, юртимиз номидан халқаро ареналарда рингга кўтарилган. У ҳаваскор боксда +91 кгда 1994 йил Осиё ўйинлари ғолиби, 1995 йил Жаҳон Кубоги совриндори бўлган. Кейинчалик Россия фуқаролигини қабул қилган Маскаев оғир вазн тоифасида WBC йўналишининг (2006-2008) собиқ чемпиони ҳисобланади.
Манба: Cпорт экспресс
Фикрлар