Ана холос! Пике "Ювентус" юлдузини йўлдан ургани маълум бўлди
"Ювентус" футболчиси Маттейс де Лигт 2019 йилда "Барселона"га трансфери барбод бўлганлиги ҳақида гапирди.
Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси каталонияликлар сафига ўтишни ният қилган. Аммо "кўк-анорранглилар" етакчиси Жерар Пике билан суҳбатлашганидан кейин фикрини ўзгартирган.
"Diario Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, футболчилар таътил пайтида гаплашган. Пике Маттейсга "Барселона" либосида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаслигини айтган. Бу 20 ёшли футболчининг қарорига таъсир кўрсатган.
Испаниялик футболчи буни инкор этмоқда, аммо де Лигт ва унинг агенти Мино Райола қарши фикр билдиряпти.
Фикрлар