Ана холос! Погбанинг қайта топширган допинг тестида яна ижобий натижа чиқди. У узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин

"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Пол Погба футболдан узоқ муддатга четлатилиши мумкин. Унинг қайта топширган допинг тести яна ижобий натижа берган. 

Ушбу хабарлардан сўнг "Ювентус" раҳбарияти футболчи билан шартномани бекор қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Клуб унинг ўрнига номзодлар қидиришни бошлаб юборган. 

Эслатиб ўтамиз, Погба "Юве" сафида жорий мавсум атиги 2 баҳсда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!