Ана холос! ПСЖ Мбаппе туфайли еврокубоклардан четлатилиши мумкин
ПСЖ Килиан Мбаппенинг олдидаги қарзи туфайли Европа мусобақаларидан четлаштирилиши мумкин.
РМC Спортнинг Ле Монде нашрига таяниб хабар беришича, шу ёзда ПСЖдан "Реал"га ўтган ҳужумчи Париж клубидан 55 миллион евро талаб қилмоқда. Бу унинг охирги мавсум клубда қолиб кетган маош ва мукофот пулларининг умумий суммаси дея баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, Мбаппе Профессионал футбол лигасининг юридик комиссиясига мурожаат қилган. Шунингдек, Франция футбол федерацияси воситачилигида УЕФАга шикоят қилган.
Агар ПСЖга қўйилган айбловлар асосли деб топилса, клуб жазоланиши эхтимоли бор. Жумладан, парижликларга трансфер тақиқи ва УЕФАнинг еврокубок турнирларида иштирок этиш учун лицензиясини бекор қилиш каби жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Фикрлар