Ана холос! ПСЖ президенти
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелаифи мавсумлар орадиғида "Барселона"дан яна бир супер харидни амалга оширмоқчи.

Испан нашрларининг ёзишича қатарлик бизнесмен бу сафар каталонияликлар ярим ҳимоячиси Серхио Бускетснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда ва 29 ёшли испан футболчиси учун “кўк-анор ранглилар”га 150 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, Бускетс жорий мавсум “Барселона” сафида жами 40та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтиш лозимки, ўтган йилнинг ёзида ПСЖ 222 млн евро эвазига “Барса”дан Неймарни сотиб олган ва дунёдаги энг қиммат трансферни амалга оширган эди.