Ана холос! ПСЖ президенти узоқ муддатга қамалиши мумкин
ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелайфи 28 ойга қамалиши мумкин. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, Швейцария прокуратураси Ал-Хелайфи ФИФАнинг собиқ бош котиби Жером Валькни жиноятга ундаганликда ва ЖЧ-2022 ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиш иши бўйича пора берганликда гумон қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу иш 2020 йилда кўриб чиқилган. Ўшандаа Ал-Хелайфи оқланган, Вальк эса 120 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Фикрлар