Ана холос! ПСЖга Роналду керак эмас
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфери бўйича таклиф юбормайди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 33 ёшли португалиялик футболчи учун 300 млн евро тўлашмоқчи эмас. Қолаверса Роналду ПСЖда Неймардан кўпроқ маош талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналдуга шунингдек собиқ жамоаси “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.