Ана холос: Рамос жаҳон чемпионатида ўйнаш йўлини топди

  • 1 декабрь, 07:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Юлдузли даврларини “Реал”да ўтказган Серхио Рамос 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўладиган жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Tecno

39 ёшли футболчи 2005-2021 йиллар давомида Испания терма жамоаси сафида 180 та ўйинда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари рақиблар дарвозасига 23 та гол ҳам киритган. Рамос терма жамоа билан жаҳон ва Европа чемпиони бўлган.

Европада “Реал”дан ташқари ПСЖ ва “Севилья”да тўп тепган ҳимоячи 2024 йилнинг ёзида Мексикадан иш топиб, “Монтеррей” клубида ўйнаб келмоқда.

Испан матбуотининг ёзишича, Рамос 2026 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиш учун яна Европага қайтишга тайёр. Бу йўл билан у бош мураббий Луис де ла Фуэнти эътиборини қозонмоқчи.

Рамос сўнгги бор 2021 йил март ойида миллий терма жамоа таркибида ўйнаган, шундан сўнг учта йирик турнир: 2021 ва 2024 йилги Европа чемпионатларини ҳамда Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!