Ана холос! Рамос Неймарни
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос ПСЖ ҳужумчиси Неймарни “қироллик клуби” сафида кўришдан бахтиёр бўлишини айтди.

“Менга дунёнинг энг кучли футболчилари билан бирга ўйнаш ёқади. Неймар эса ана шундайлардан бири.

Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. ПСЖдан “Реал”га ўтиш, “Барселона”дан ўтишдан кўра осонроқ. Албатта, бундай трансфер жамоамиз учун фойда келтириши табиий. Мен воқеаларнинг бундай ривожига қарши эмасман”, - дейди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси етакчиси "Барселона"дан ПСЖга жорий ёзги трансферлар даврида 222 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.