Ана холос! Райан Гарсия допинг-тестдан ўта олмади
Райан Гарсия Дэвин Хейнига қарши жанги куни олинган допинг-тестлари остарин учун ижобий натижа берди. Бу ҳақида таниқли журналист Ден Рафаэль хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 25 ёшли боксчининг текширувларида бошқа тақиқланган модда - 19 нортестостерондан фойдаланганлик белгилари аниқланган. Аммо кейинги лаборатория таҳлили кутилгунга қадар бу натижа ҳали тасдиқланмаганди.
Жангчининг ўзи антидопинг қоидаларини бузганини инкор этмоқда: “Агар бирор нарса қабул қилган бўлсам, мен ўз ихтиёрим билан допинг-тест топширган бўлармидим? Бундан қандайдир маъно борми? ", - деб ёзган Райан X да.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Гарсия(25-1, 20 KO) Хэйни(31-1, 15 KO) устидан очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Фикрлар