Ана холос! "Реал" Конте билан музокаралар ўтказмоқда
Италиялик машҳур мураббий Антонио Конте "Реал"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда журналист Никола Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Юқоридаги манбага кўра, “қироллик клуби” 51 ёшли мутахассисга 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган шартнома таклиф қилмоқда. Контега бошқа гранд клублардан ҳам қизиқишлар бор, аммо унинг ўзида ҳам “Реал”ни бошқариш истаги мавжуд.
Конте жорий ҳафта “Интер” бош мураббийлигини тарк этди. Унинг бошқарувидаги жамиа 2010 йилдан буён илк бор А Серияда ғолиб бўлди.
"Реал" ҳам куни кеча ишдан бўшаган франциялик мутахассис Зинедин Зидан ўрнига муносиб ўринбосар қидириш билан банд.
Бундан аввалроқ UFC нинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагамедов ҳам "Реал"да Зиданнинг ўрнини айнан Конте эгаллаши кераклигини айтган эди.
Фикрлар