Ана холос! “Реал” орзу қилган мураббийлар клуб таклифини рад этди

Зинедин Зидан ўзига ишончсизликни сезгани учун “Реал”ни тарк этганидан кейин “Қироллик клуби” раҳбариятининг янги бош мураббий топиши анча қийин кечмоқда.

Маълумотларга қараганда, Зиданнинг ўрнига келиши кутилган Массимилиано Аллегри “Ювентус”ни бошқарадиган бўлди. “Интер”ни Италия чемпиони қилган Антонио Конте ва “Реал” ёшлар жамоасини муваффақиятли бошқараётган Рауль “Реал”ни қабул қилиб олишдан бош тортди.

Ҳозирча, бош мураббийликка асосий номзод сифатида Бельгия терма жамоасини бошқараётган Роберто Мартинес номи илгари сурилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар