
Ана холос! "Реал" ўз футболчисини атиги 1 млн еврога сотиб юборди
Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Виктор Чуст “Кадис”да қолади.
Андалусия клуби 22 ёшли испаниялик футболчининг трансфер ҳуқуқларининг ярмини 1 миллион еврога сотиб олди, деб хабар бермоқда Marca.
Шу билан бирга, Goal хабарига кўра, Мадрид клуби Чустни сотиб олиш бўйича асосий ҳуқуқни ўзида сақлаб қолди.
Виктор ўтган мавсумни айнан "Кадис" сафида ижара асосида ўтказган эди.
Фикрлар