Ана холос!

Римнинг "Рома" клуби мавсумлар оралиғида жамоанинг 15 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, Италия клуби раҳбарияти иш ҳақини камайтириш ниятида. Хавьер Пасторе (йиллик маоши 4,5 млн евро), Давиде Сантон (йиллик маоши  2,2 млн евро), Федерико Фасио (йиллик маоши 2 млн евро), Пау Лопес (йиллик маоши 2,5 млн евро), Карлес Перес (йиллик маоши 2 млн евро) ва Амаду Диавара (йиллик маоши 2,5 млн евро) каби футболчилар жамоанинг янги устози Жозе Моуриньонинг янги мавсум режаларига кирмайди.

Бундан ташқари, ўтган мавсумни бошқа жамоаларда ижарада ўтказган футболчилар ҳам "Рома"дан кетиши мумкин. Булар Алессандро Флоренци (йиллик маоши 3 млн евро), Робин Ольсен (йиллик маоши 2,5 млн евро), Стивен Нзонзи (йиллик маоши 3 млн евро), Жастин Клюйверт (йиллик маоши 2,6 млн евро) ва Женгиз Ундер (йиллик маоши 2,2 млн евро).

“Рома” ўтган мавсум А Серияда 7-ўринда якунлади ва Европа лигаси йўлланмасига ҳам эга бўла олмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар