Ана холос: Швайнштайгер Бразилия чемпионатида ўйнаши мумкин
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Ишончли манбаанинг хабар беришича, “Сантос” клуби бош мураббийи Доривал Жуниор германиялик 30 ёшли ярим ҳимоячининг ҳизматларига жиддий қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига Жозе Моуриньо келганидан сўнг, португалиялик мутахассис ва германиялик футболчи ўртасидаги келишмовчилик пайдо бўлди ва шу сабаб Бастиан жамоани тарк этиш пайига тушган. Айтиш керакки, унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси эса 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.