“Ана Холос”! “Цементчи” Туркияда йиғин ўтказади
Ads

 

Биринчи лига иштирокчиси Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси афтидан жорий мавсум олий лигага чиқишга қаттиқ бел боғлаган кўринади.

Айтишларича, клуб президенти жамоа аъзоларига агарда биринчи даврани пешқадам сифатида якунлашса, Туркияга бориб келишлари учун шароит яратиб беришига ваъда берган. Бу ҳақда водий футболи телеграмдаги саҳифаси хабар бермоқда. 

Абдумалик Ҳакимов шогирдлари якунда танаффусга 1-ўринни эгаллаган холда чиқиб кетди. Энди жамоа аъзолари 10 июль куни йиғилади. Эртасига хорижга жўнаб кетилади. Туркияда қувасойликлар қисқа муддатли йиғин ўтказишади ёки маданий хордиқ чиқариб қайтиб келиши кўзда тутилган.