Ана холос! Турин клуби Европа чемпиони билан шартномани бекор қилди

Италиялик дарвозабон Сальваторе Сиригу "Торино"ни тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўзаро келишган ҳолда амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилишган. Айтиш керакки,  Сиригунинг Турин клуби билан келишуви 2022 йилга қадар имзоланган эди. Шу тариқа амалдаги Европа чемпиони эркин агентга айланди.

Бундан аввалроқ Сиригу фаолиятини "Атлетико"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

34 ёшли посбон "Торино" шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 152 та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 221 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!