Ана холос! UFC 303 турнирининг асосий жангларидан бирида ўзгариш бўлади
Енгил вазн тоифасида иштирок этаётган австралиялик жангчи Карлос Ульберг келаси ҳафтада рақиби америкалик Энтони Смит бўлиши керак бўлган UFC 303 мусобақасида иштирок эта олмайди.
“Афсуски, менинг манбаларимга кўра, Карлос Ульберг келаси ҳафта UFC 303 доирасидаги Энтони Смитга қарши жангидан воз кечган”, — деди журналист Бенни П. ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ульбергнинг Смит билан жанги 30 июнга ўтар кечаси Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган турнирнинг асосий қарама-қаршиликларидан бири бўлиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, UFC 303 мусобақасининг асосий жанги енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион бразилиялик Алекс Перейра ва ушбу вазн тоифасида собиқ чемпион чехиялик Иржи Прохазки ўртасидаги чемпионлик жанги бўлади.
Фикрлар