Ана холос! Украина терма жамоасига Евро-2024 турниридан чиқиш буюрилди
Украина терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати саралаш турнирини тарк этиши мумкин. Мамлакат спорт вазирлиги терма жамоанинг Россия ва Беларусь терма жамоалари қатнашадиган турнирларда иштирок этишига чек қўйди. Бу ҳақда депутат Жан Беленюк маълум қилди.
Буйруқга кўра, агар қоидабузарлик қайд этилса, Украина футбол ассоциациясини миллий мақомдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2024 саралаш турнирининг биринчи босқичида Украина Англияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Фикрлар