Ана холос! Хабиб Нурмагомедов Роналдуни UFC'га чақирди?!
Ads

UFC бўйича жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналдуга ўзининг бўлажак жангларидан бирига секундандлик қилишни таклиф қилди.

“Мен Роналдудан секундандлик қила олиш ёки олмаслигини сўрадим. Ўйлайманки мавсумлар оралиғида унда вақт бўлса, у буни синаб кўриши мумкин”, - дейди россиялик спортчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналду ва Хабиб ўзаро учрашишган эди.