Ана холос: Ислом Махачев ва Хамзат Чимаев ўзаро жанг қиладими?

  • 18.02.2026 11:56
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Ўрта вазнда UFC чемпиони Хамзат Чимаевнинг мураббийларидан бири Алан До Насcименто "Борз" ва ярим ўрта вазн чемпиони Ислом Махачев ўртасидаги жанг эҳтимолини баҳолади.

"Улар бир-бирларига нисбатан жуда қаттиқ ҳурматда, лекин бирга машқ қилишмайди. Ўзаро жангга келсак, Чимаев ва Махачев диний қадриятларга анчагина эътиборли. Шу боис бу тўқнашув содир бўлишига ишонмайман. Шунингдек, Хамзатга ҳам Ислом сингари вазнни пасайтиришдан кўра кўтариш осонроқ", – дея Насcиментонинг сўзларини келтирди "Low Kick MMA".

Эслатиб ўтамиз, Махачев "UFC 322" турнирида Жек Маддаленани, Чимаев эса Дрикус дю Плессини енгиб, чемпионга айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!