Ана холос! Хорватия терма жамоаси собиқ футболчиси хотини ва қайнонасини ўлдирмоқчи бўлди
Москванинг "Спартак" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Огнен Вукоевич қонун билан боғлиқ муаммоларга дуч келди.
Хабарларга қараганда, у ўз хотини, унинг синглиси ва қайнонасини ўлдириш билан таҳдид қилишда айбланмоқда. Маст ҳолда ўз қариндошларига таҳдид қилган хорватиялик футболчи полиция томонидан қўлга олинган.
Огнен Вукоевич 2007-2014 йилларда Хорватия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 53 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришган.
Фикрлар