Ана холос! Ёзда

Лондоннинг “Челси” клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида футболчиларнинг оммавий сотувини йўлга қўймоқчи.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” мавсумлар оралиғида бирданига 8 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи.

Гап Кепа Аррисабалага, Курт Зума, Маркос Алонсо, Эмерсон Пальмери, Жоржиньо, Росс Баркли, Педро ва Виллианлар ҳақида кетмоқда. Айтиш керакки ушбу футболчиларнинг айримлари шартномаси тугагани боис “Челси”ни эркин агент сифатида тарк этади.

Лондон гранди ушбу футболчилар сотувидан тахминан 175 миллион евро ишлаб олмоқчи ва бу пулларга яна 350 миллион евро қўшиб, Жейдон Санчо, Дайот Упамекано, Ян Облак, Бен Чилуэлл ва Тимо Вернер каби футболчиларни харид қилишни режалаштирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар