Ана холос: “Ювентус” 11 нафар футболчи оладиган бўляпти

  • 24 февраля, 2024, 15:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” клуби хўжайинлари чемпионликни қўлга киритиш мақсадида таркибини сезиларли даражада кучайтирадиган бўлди.

Tuttosport нашрининг ёзишича, туринликлар ёзги трансферлар вақтида ўн бир нафар футболчига таклиф билан чиқмоқчи.

Турин суперклуби нишонида турганлар орасида “Аталанта” дарвозабони Марко Карнесекки, “Болонья” ҳимоячиси Риккардо Калафьори, “Бвария” вакили Нуссайр Мазрауи, “Аталанта” ярим ҳимоячиси Теун Купмайнерс, “Удинезе” ўйинчиси Лазар Самарджич бор.

Бундан ташқари, “Ювентус” хўжайинлари “Ницца”дан Кефрен Тюрам, “Болонья”дан Льюис Фергюсон, “Лацио”дан Фелипе Андерсон ва Маттиа Закканьи, “Женоа” ҳужумчиси Альберт Гудмундссон ва “Сассуоло” ҳужумкор футболчиси Доменико Беррардини ҳам трансфер қилишга тайёр.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Rasul M
24/02/2024 15:49
Ertaga boshqa narsa deb yozishadi Bularning kelishi Chiesaga yoqmayapdi deb