Ана холос! "Ювентус" Игуаинни сотмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ҳужумчи Гонсало Игуаинни сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича туринликлар 30 ёшли аргентиналик футболчини 50 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Таъкидлаш лозимки “Ювентус” Игуаинни бундан икки йил аввал “Наполи”дан 90 млн еврога сотиб олган эди.

Эслатиб ўтиш лозимки Игуаинга айни дамда "Челси" ва ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!