Ана холос! Зидан Марселонинг
Ads

"Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси Марселонинг жамоадан кетиши тобора ҳақиқатга айланиб бормоқда.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли бразилиялик футболчининг ўзи жамоадан кетиш истагини билдирган ва бош мураббийи Зинедин Зидандан бунга руҳсат олган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Марселога “Арсенал”дан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтиш керакки, лондонликлардан ташқари унга шунингдек ПСЖ, "Ювентус" ва "Милан" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Марсело “Реал” сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум жами 34та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.