Ана холос! Зиданнинг "Реал"даги ўрнини Хаби Алонсо эгаллаши мумкин

Сўнгги пайтларда Зинедин Зиданнинг “Реал”даги курсиси қимирлаб қолгани ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича “қироллик клуби” франциялик мутахассис ўрнига аллақачон номзодларни кўриб чиқа бошлашган. Улар орасида жамоанинг собиқ футболчиси Хаби Алонсо ҳам бор.

Маълумот учун, 37 ёшли испаниялик мутахассис айни дамда “Реал Сосьедад” клубининг ўринбосарлар жамоасини бошқармоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо “Реал” сафида 2009-2014 йилларда ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!