Анастасия Потапова Индиан-Уэллсдан кетди

Россиялик теннисчи Анастасия Потапова WTA томонидан ўтказилаётган "BNP Paribas Open" мусобақасининг саралаш баҳсларидан ўта олмади.

Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган мазкур турнирнинг илк босқичида Анастасия австралиялик Присцилле Хонга 7:6, 4:6, 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди саралашнинг иккинчи босқичида Хон россиялик Вероника Кудерметовага қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!