Анастасия Потапова мусобақани ғалаба билан бошлади
Ads

Россиялик теннисчи Анастасия Потапова "Brisbane International" турнирининг саралаш босқичини муваффақиятли бошлади.

Анастасия мазкур мусобақада америкалик Николь Гиббзни уч сетда, – 5:7, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Австралияда ўтаётган ушбу турнирда Потапова навбатдаги учрашувини мезбон теннисчи Зоя Хивесга қарши ўтказади.