Анча бўлибди! "Навбаҳор" охирги марта қачон гол урганини эслайсизми?

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. 

Чемпионлик учун курашаётган "лочинлар" кетма-кет учта ўйиндан бери гол ура олмаяпти. Бабаян шогирдлари "Қизилқум", "Пахтакор" ва "Олимпик" дарвозасини ишғол эта олмади ва ўз дарвозасидан гол ҳам олиб чиқмади.

Наманган клуби охирги марта 24 май куни Суперлиганинг 9-тури доирасида "Металлург"га гол урган эди ва ушбу голни Тома Табатадзе киритган. Жамоа умумий 345 дақиқадан бери гол ура олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, наманганликлар навбатдаги беллашувни "Андижон"га қарши ўтказади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Зариф Исаев
23/06/2024 19:50
Илохим навбахор ютказсин бабаян борлиги учун бабаян булмаса ютаверсин сугдиёна мухлиси