Анчелотти нимага “Бавария”ни тарк этгани ҳақида
Ads

“Бавария” собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти нима сабабдан немис клубидан истеъфога чиққани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.  

- Жамоада иш услубимдан қониқмаганлар бор эди. Мен кўп йиллар давомида ўзимнинг ўйин фалсафамни яратиб келаман ва бу фалсафани ўзгартирмайман.

Шуни эслатиб ўтмоқчиманки, жамоа бир мавсумда 60 учрашув ўтқазади ва менинг иш услубим бу учрашувларга сифатли тайёрланишга асосланган. Соатлик машғулотлар вақтида мен футболчиларнинг юқори тезликда ҳаракатланишларини, тўп билан ишлаш ва ҳар ҳил ўйинларни симуляциа қилишларини хоҳлайман.

Футбол – бу тезлик ўйинни. ҳозирги вақтга келиб ўзгариб кетган  футболда мен узоқ вактдан бери фаолият олиб боряпман. Футболчи учун 60 учрашув атлетик жиҳатдан жуда зарарли, - дейди Анчелотти La Domenica Sportiva  нашрига берган интервьюсида.