Анчелотти ажойиб натижа қайд этди

  • 20 февраль, 08:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Реал” футболчилари УЕФА чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи ўтиш ўйинларида “Манчестер Сити”ни икки баҳс натижасига кўра, умумий ҳисобда 6:3 ҳисобида енгиб, мусобақадаги юришини давом эттирадиган бўлди.

Мадриддаги учрашувда “Реал” 3:1 ҳисобида зафар қучди ва бу бош мураббий Карло Анчелотти учун Чемпионлар лигасидаги 123-ғалаба сифатида қайд этилди.

Бу кўрсаткичга италиялик мутахассис 214 та баҳсда эришди. Бундан ташқари, Анчелотти мураббий сифатида 47 та дуранг ва 44 та мағлубият қайд этган.

Шу тариқа, Анчелотти УЕФА Чемпионлар лигаси тарихида энг кўп ғалаба нишонлаган мураббийга айланди.  65 ёшли мутахассис Чемпионлар лигасидаги ғалабаларни “Наполи”, “Бавария”, ПСЖ, “Челси”, “Милан”, “Парма” ва “Ювентус” мураббийи сифатида қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!